10 May 2020
09:24 - Ўзбекистонда ўзбекча масхарабозлик: АҚШда “космик миқдордаги” қарз ва ишсизлик бормиш, иқтисодиёт ёмон аҳволдамиш! “Ҳаракат” нима дейди?
Ўзбекистондаги Kun.uz каби Интернет агентликлари АҚШ иқтисодиёти қандай ҳолатда эканлиги ҳақида ўта салбий мақолалар ҳам эълон қилиш билан шуғулланаётганлари устидан кулишдан бошқа йўл йўқ. Мана бугун, тўғрироғи, ҳозиргина дейиш мумкин, “«Космик миқдордаги» қарз ва ишсизлик. АҚШ иқтисодиёти қандай ҳолатда?” номли мақолача эълон қилинди.

Нимамиш, АҚШда карантин чоралари туфайли юзага келаётган ишсизлик даражаси 1930-йилларда юз берган “Буюк тушкунлик”дан (1929-1933 йилларда юз берган дунё иқтисодий инқирози шундай деб аталади) кейин мисли кўрилмаган кўрсаткичга, яъни 14,7 фоизга етганмиш. Бўлмаган гап!!!

Ҳа, АҚШда энг катта тушиш бўлмоқда. Аммо, ҳеч ким Kun.uz каби дод-вой солаётгани йўқ!! Қолаверса, бунга асос ҳам йўқ. Ҳаёт аввалгидек давом этмоқда. Ҳозиргача ДАВЛАТНИНГ ЎЗИ ҳаммага катта миқдорда пул жўнатиш билан машғул. Дунёда бунақа ҲОЛАТ БОШҚА ҳеч қаерда йўқ.

Қаранг, нима деб ёзмоқда бу сайт: “Биринчи чоракда америкаликларнинг қарзи рекорд даражада (14,3 триллион долларгача) ўсди. Ушбу ўсиш асосан ипотека кредитлари, ўқиш контрактлари ва кредитга автомобиль сотиб олиш ҳисобидан бўлди. Қизиғи, бу ҳисобот тайёрланаётганда ҳали карантин жорий қилинмаган эди.” Кўраяпсизми, бу ҳисобот - карантин жорий этилмасдан аввал бор экан. Шундай экан, нимага дод-вой қилмоқдасиз????

Хуллас, бу каби ахборот воситаларининг оғзини бекитиш керак. Акс ҳолда, ўзингизни ўзингиз алдаб юраверасиз! Яхшилаб, қулоғингизга қоқиб олинг, АҚШда ҳомлеслар ҳам, яъни уйсизлар ҳам, Ўзбекистоннинг ўртача аҳолисидан янча яхши яшашади!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону