Бугун эрталаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қандайдир Ғалаба Боғидаги “Матонат Мадҳияси” номли ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйганини хабар қилган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё ўша боғдаги, кўринишидан, муҳташам амфитеатрда 9 май - Хотира ва Қадрлаш Кунига бағишланган байрам тадбирларида ҳам қатнашибди. Муҳим бўлгани - у шу амфитеатрга чақириб келинган қандайдир фахрийлар олдида Ўзбекистон халқига байрам табрикномасини ўқиб берибди.
Бу хабарга илова қилинган расмдан кўриш мумкинки, амфитеатр ростдан ҳам муҳташам, Ўзбекистонда бошқа бунақаси йўқ бўлса керак. Бечора, Шавкат Мирзиё тезроқ ҳаммага бу амфитеатрни кўрсатиш ниятида бўлган, аммо бу ишни қанчалик уддалаганини тушуниш қийин.
Хабарларда айтилишича, бу боғда Иккинчи Жаҳон Уруши давридаги композициялар инсталляцияси, жумладан, темир йўл вокзали, окоплар барпо этилган, ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмага қўйилган бўлиб, Шавкат Мирзиё уларни ҳам тамоша қилибди.
Демак, унинг коронавирус бизда ҳаммадан олдин тамом бўлганини кўрсатиш ниятида эканлигини, маълум маънода, тушуниш мумкин. Нима ҳам дердик, бечора Шавкат Мирзиё деймиз!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения