10 May 2020
15:26 - Шу хабарга ишонасизми: Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош Вазирлари Абдулла Арипов ва Асқар Мамин Мақтааралда янги аҳоли пункти қурилишига старт беришганмиш
Бугун Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистондаги Мирзакентда аҳоли вакиллари билан учрашиб, янги микрорайон қурилиши режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этибдилар.

Аввал Бош Вазирлар Қозоғистоннинг Мақтааралдаги Нурлижўл, Оргебас ва Фирдавсий ва Жанажўл қишлоқ округларида ҳам бўлишибди, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишибди, авария-қутқарув ва кечиктириб бўлмас ишларда 1300 дан зиёд киши ва 220 дона техника, жумладан, Ўзбекистондан 200 нафардан зиёд мутахассис ва 100 тага яқин ўт ўчириш машиналари, экскваторлар, тракторлар, сув насослари ҳамда бошқа техник воситалар фаолият кўрсатаётганига амин бўлишибди.

Мирзакент посёлкасида тошқиндан жабр кўрган Зенис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларида 500 оилалар учун якка тартибдаги тураржойлар, мактаб, болалар боғчаси ва ўрта тиббиёт марказларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан биргаликда амалга оширилади. Аммо қайси қисми Ўзбекистон, қайси қисми Қозоғистон тарафидан қурилиши тилга ҳам олинмаган.

Эслатиш керакки, шу йил 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида тўғон девори бузилиши оқибатида 276 квадрат километрдан ортиқ майдон сув остида қолди, шундан 76 км.кв майдон Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Қозоғистон ҳудудида 10та аҳоли пункти сув тошқинидан жабрланди, 30 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса оқибатида кўрилган зарар миқдори 404 миллион тенге атрофида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону