Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайтида Шавкат Мирзиё Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефонда гаплашгани хабар қилинди, хабарга икки президентнинг расми илова қилинди.
Ўзбекистон президентининг хабарида айтилишича, уларнинг суҳбати ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган эмиш. Аммо, русларнинг “Новости” Агентлиги суҳбат Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида урғуланган.
Умумий гаплардан иборат хабардан тушуниш мумкинки, давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларимизнинг жасоратли фахрийларига, дўст халқларимизга соғлик-омонлик ва фаровонлик тилабдилар.
Мулоқотда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинибди, инқирозга қарши курашиш, шу жумладан, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий кафолатларни кучайтириш, бизнесга ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини қўллаб-қувватлаш, чекловларни босқичма-босқич юмшатиш борасида иккала мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ҳам тилга олинибди.
Энг муҳими, икки тарафнинг хабарида тилга олинмаган нарса – Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг ўта ғариб иқтисодий аҳволини, сал кам 3 миллион Ўзбекистон фуқаролари Россияда қуллардек мардикорлик қилишаётганини назарда тутиб, Россиядан ёрдам сўраган, Владимир Путин бу каби масалаларни албатта кўриб чиқиш кераклигини урғулаган.
Хуллас, шунақа шармандалик руҳидаги суҳбат бўлибди.