07 May 2020
23:11 -
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Хитой подишоҳи Си Цзинпинга ҳам мурожаат қилиб, ёрдам, тўғрироғи инвестициялар сўрабди
Бугун, 7 май куни мамлакатимизнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари – Шавкат Мирзиё ва Си Цзинпин - телефон орқали суҳбатлашганларини хабар қилдилар. Энг муҳими, хабарларга икки президент-диктаторнинг расмларини ҳам илова қилишибди.
Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ёзишича, икки давлатнинг раҳбарлари коронавирус пандемияси хавфи остида олиб борилаётган курашни мадҳ этибдилар, Шавкат Мирзиё бизга Хитойдан келган шифокорлар ҳайъатининг ёрдами учун ташаккурлар билдирибди.
Аслида, у ҳайъат учун ташаккурлар билдиришнинг ўзи масхарабозлик бўлган, чунки, уларнинг ўзи бу ишларга тўғридан-тўғри аралашмаган шифокорлар эканлигининг эҳтимоллиги жудда катта.
Муҳим бўлгани, хабарда айтилишича, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, ҳудудлар маъмуриятлари, банк-молия институтлари ва етакчи компаниялари пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятларни излаш мақсадида ҳамкорликдаги ишларини фаоллаштирар эмишлар.
Куласизми, йиғлайсизми, бу ишларни амалга ошириш учун ўзаро савдо ҳажмини юксалтириш ва унинг мутаносиблигига эришиш, ишлаб чиқариш кооперациясини мустаҳкамлаш ва инновацион лойиҳаларнинг ривожланиши, юк ташиш ҳажмининг ўсиши учун қулай шароитлар яратиш, гуманитар дастурларни илгари суриш керакмиш.
Кўринишидан, иккала президент ҳам бунақа ишларни яхши тушунишмайди. Аслида, бу суҳбатдан асосий мақсад – Шавкат Мирзиё Хитойдан Ўзбекистонинг ғариб аҳволини, яъни аҳолининг ўртача ойлиги МДҲда ҳаммадан камлигини тузатиш учун ёрдам сўраган. Табиий, ёрдам инвестициялар шаклида бўлади.
Нима ҳам дердик, бу суҳбат ҳам масхарабозлик руҳида бўлибди ва келажагимиз ҳақида ярим ёлғон, ярим чин сўзлар айтилибди. Минг афсуски, хабарга Хитой бизга қанча инвестиция юбориши айтилмабди, аммо бунинг кераги ҳам йўқ. Чунки, Ўзбекистонимзда Шавкат Мирзиёнинг ҳукмронлиги узоқ давом этолмайди.
Қолаверса, бу суҳбат ҳам Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан уюштирилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения