07 May 2020
19:44 - Қозоғистонинг Туркистон вилоятида даҳшат, аммо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг бу билан иши йўқ!

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон, аввалги номи Чимкент, вилоятидаги даҳшатли воқеалар ёритилмоқда. Бу хабарга қўйилаётган асосий расм – ўша воқеаларни кўрсатувчи расмлардан биттаси холос. У қозоқларнинг Казинформ агентлигига тегишли сайтлардан олинди.

Ўзбекистон қўшнилари билан иши йўқлигини ҳамма кўриб турибди. Аммо, Қозоғистон Бош Вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кейинчалик Қозоғистон ҳудудини сув босиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар ҳақида маслаҳатлашиш учун Сирдарё вилоятига келгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Шавкат Мирзиёнинг ҳам.


Роман Скляр 6 май куни Ўзбекистонлик ҳамкасби Сардор Умурзоқов билан Сирдарёда бўлгани ҳақида фақатгина маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар тарқатилган экан. Бугун улар нима қилишгани ҳақида баъзи марказий хабар воситаларида ҳам қисқагина хабарчалар тарқатилди. Ўша хабарчалардан олинган расм шу хабаримизнинг пастига жойлаштирилган.

Бу ғариб аҳвол ҳақида тафсилотли хабарлар йўқлиги – дабдала аҳволимизнинг яна бир кўрсатгичидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону