05 May 2020
19:44 - Сардоба сув омборини Шавкат Мирзиёнинг эскидан дўсти, ҳозирги кадда-Сенатор Абдуғани Сангинов раҳбарлик қилган “Ўзсувэнерго” ташкилоти қурган экан. Қани у кадда-Сенатор?

Эслатиш керакки, 2017 йилда давлатнинг “Ўзбекгидроэнерго” ташкилотига раис этиб тайинланишидан аввал “Ўзсувэнерго” ташкилотига раҳбарлик қилган, шу йилнинг бошида Сурхондарё вилоятидан кадда-Сенатор этиб ҳам тайинланган Абдуғани Сангинов қурдирган экан.

У эскидан Шавкат Мирзиёнинг дўсти бўлганини ҳисобга олсак, айнан шу кадда-Сенатор Сардоба сув омборини қурдирган, сув омборининг бузилиб кетишнинг БОШ АЙБДОРИ ҳам айнан шу одамдир. Тўғрироғи, шу 2 одамдир.

Лекин...

Ўзбеклар “Ҳамма нарса «лекин»дан кейин бошланади” дейишади. Шундай экан, лекин бу одам ҳеч шубҳасиз Шавкат Мирзиё билан Сирдарёга боргани ва айнан у ўз дўстига воқеаларни ағдар-тўнтар қилиб тушунтириш кераклиги ҳақида ҳамма керакли маслаҳатларни бергани ҳам шубҳасиздир.

Қизиқ, биронта жойда унинг Шавкат Мирзиё билан бирга бўлганини кўрсатувчи расм эълон қилиндими? Қилинмаган бўлса керак. Шу сбабли, бу хабаримизга шу йил 16 январд ўз сайтимизда ҳам эълон қилинган сурхондарёлик кадда-Сенаторларнинг расмини қўймоқдамиз. Бу расмда чапдан 3-чи одам айнан кадда-Сенатор Абдуғани Сангиновдир.

Дарвоқе, пастдаги 2-чи расмда Шавкат Мирзиё дўсти Абдуғани Сангиновни 2017 йилда “Ўзбекгидроэнерго”га раҳбар этиб тайинлаганидан кейин, уларни бирга кўрмоқдасиз. У ҳозиргача ҳамма қариндош-уруғларини давлатнинг керакли органларига жойлаштирб олганини гапириб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону