05 May 2020
13:32 - Масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарфини оптималлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди. “Бирлик” нима дейди?

Шавкат Мирзиёнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, у 4 май куни ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарфини оптималлаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказганмиш. Бўлиши мумкин, аммо бу ҳақдаги хабарларда йиғилиш қаерда ўтказилгани, унда кимлар иштирок этгани ҳам айтилмаган-ку!?

Нимага айтилмаган?

Хабарда асосан Шавкат Мирзиёнинг аҳмоқона фикрларига эътибор берилган. Нимамиш, юртимизда минг долларлик Ялпи Ички Маҳсулот яратиш учун ривожланган давлатларга нисбатан 2-3 баробар кўп энергия сарфланармиш, нефть маҳсулотларига йиллик талабнинг 44 фоизи импорт ҳисобидан қопланармиш, шу боис йиғилишда яқин йилларда энергия сарфини 2-2,5 баробарга қисқартириш масалалари муҳокама қилинганмиш?

Қизиқ, нима 13 йил Ислом Каримнинг қўли остида Бош Вазир бўлган, мана сал кам 4 йилдан бери президентлик қилаётган Шавкат Мирзиё шу нарсаларни энди ўрганибдими? У 17 йил нима билан шуғулланганди?

Расмга яхшилаб қаранг, у ерда ҳатто ҳозирги Бош Вазир Абдулла Арипов ҳам кўринмайдику. Демак, шундай муҳим мавзу Бош Вазир иштирокисиз муҳокама қилиндими? Ўзбекистонда аҳолининг ЎРТАЧА ОЙЛИГИ ҳалигача 100 ДОЛЛАР атрофида эканлиги, шу сабабли ҚЎЛИ ГУЛ ватандошларимиз Россия ва бошқа ривожланган давлатларда ҚУЛЛАРДЕК ишлашаётгани тилга олиндими?

Агар 150 мингта хонадонга қуёш панеллари ва сув иситиш тизимлари ўрнатилса, йилига 319 миллион куб метр табиий газни тежаса бўлиши ҳам айтилибди, аммо нима қилиш керак саволига жавоб ҳам қидирилмабди.

Хуллас, саволлар тиқилиб ётибди, аммо Шавкат Мирзиё ўтказган масхарабозлик йиғилишида бу каби саволларга жавоб ҳам йўқ.

Энг қизиғи, Шавкат Мирзиё қачон Тошкентга қайтиб келди? Ёки йиғилиш Сирдарё вилоятининг СССРдан қолган биронта колхозида бўлдими? Нимага ҳеч ким ниқоб ҳам тақмаган? Яна саволлар кўп, аммо уларга жавоб ҳам йўқ.

Шундай экан, ҳаммани Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақириш керак. Табиий, бундай ислоҳотларни фақат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси бошқариш қобилиятига эга. Демак, ҳамма ишларни “Бирлик” каби ҳақиқий мухолифат ташкилотларини рўйхатга олишдан бошлаш ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону