05 May 2020
21:06 -
Тожикча масхарабозлик: Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари бугун 5 майда телефон орқали мулоқoт қилишибди
Биздаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиё ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилганларини хабар қилдилар.
Нимамиш, улар ҳеч қачон коронавирус юқтирганлар борлигини тан олмаган Тожикистонда бундайлар сони 300 га яқинлашгани ва бу касаллик туфайли оламдан ўтаётганлар борлигини эмас, икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилганмишлар.
Улар Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар, халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб муаммолар бўйича фикр алмашганмишлар.
Масхарабозлик эмас, тўғридан-тўғри шармандалик руҳидаги бу хабарни четга қўйиб туриб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг шахсий сайтидан олинган икки президентнинг расмида бу иккала президентнинг исми-шарифлари ва лавозимлари лотин эмас, кирилл алифбосида ёзилганига нима дейсизлар, ҳурматли ўқувчиларимиз? Бизда давлат тили лотин алифбосидаку?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения