05 May 2020
02:05 -
Жаҳон Банки Европа ва Марказий Осиё бўйича янги вице-президентни тайинлади
1 майдан Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вице-президенти Анна Бьерде бўлди. У Сирил Мюллер ўрнини эгаллаган.
Бу ҳақда Жаҳон Банки матбуот хизмати маълум қилди. Бьерде Жаҳон Банкининг Ўзбекистон билан ишлаши учун ҳам жавоб беради.
Бьерденинг таъкидлашича, айни вақтда Жаҳон Банкининг устувор вазифаси коронавирус пандемиясига қарши кураш ҳисобланади. Яқин орада банк минтақа давлатларига инқирозни енгиб ўтиш учун тезкор молиялаштириш ва бошқа воситаларни тақдим қилади.
“Яқин муддатда одамлар ҳаёти ва уларнинг яшаш учун маблағларини ҳимоялаш сиёсати воситаларини амалга оширамиз ва тезкор тартибда молиялаштириш тақдим қиламиз. Ўрта муддатда эса давлатларга жорий инқирознинг уларнинг бюджетлари ва иқтисодиётларига оқибатларини юмшатишда ёрдам берамиз”, деб айтган вице-президент.
Айни вақтда Жаҳон Банки Европа ва Марказий Осиё давлатларига бу мақсадда 1,4 млрд доллар ажратди.
Бу маблағлар тиббий қурилмалар, жумладан тестлаш тизимлари, респираторлар ва ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари харид қилиш, соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш, жумладан тиббий ходимларни тайёрлаш ҳамда аҳолининг коронавирусдан жабр кўрган энг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
Анна Бьерде Швецияда катта бўлган. Аввал у Жаҳон Банки тузилмаларида турли раҳбарлик лавозимларини, жумладан Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти ўринбосари лавозимини эгаллаган. Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Лотин Америкаси минтақалари ва Кариб ҳавзаси, Шарқий ва Жанубий Осиё давлатларини ривожлантириш соҳасида 25 йиллик тажрибага эга. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения