30 April 2020
12:48 - Ўзбекистонда ҳаммаёқ масхарабозлик: Қонунчилик Палатасида янги таҳрирдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинибди

Энергетика Вазирлигининг расмий сайтида Олий Мажлиснинг қуйи палатаси - Қонунчилик Палатасида - янги таҳрирдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилгани, эндиликда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг энергия самарадорлиги кўрсатгичларига мувофиқлигини мажбурий сертификатлаш меъёрларининг ўрнатилиши янгича қонунлаштирилгани айтилади.

Бунда ҳам муҳими, Қонунчилик Палатаси бундай қонунни қабул қилишда Буюк Британия, АҚШ, Япония, Франция, Германия, Украина, Россия, Қозоғистоннинг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги, энергия истеъмолини тартибга солиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда тегишли талабларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир тажрибалари ўрганилганмиш, Қонунчилик Палатаси томонидан қабул қилинган янги таҳрирдаги қонун Олий Мажлис Сенати томонидан маъқуллангандан кейин Президент томонидан имзоланганиб, кейин кучга кирармиш.

Ўзбекистондаги бошқа қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари фақат Ўзбекистонда энергетика соҳасига оид қонун қабул қилинганини хабар қилдилар, ҳозир коронавурус туфайли карантин режими бор экан, Қонунчилик Палатаси бундай қонунни қандай қабул қилгани тилга ҳам олинмаган.

Хуллас, Ўзбекистон Олий Мажлиснинг палаталарида ҳам масхарабозлик юқори нуқтага чиқиб бўлди. Биттагина савол туғиларди, нимага Олий Мажлисда ҳамма қонунлар, жумладан, давлатчиликка оид қонунларни тайёрлашда Ғарб давлатларининг тажрибаси мутлақо ўрганилмаган? Нимага Президент Шавкат Мирзиёнинг ҳар бир гапи ва қадами ҳақиқий қонунчилик принципларига мос эканлиги АЛОҲИДА урғуланмоқда?

Хуллас, бу каби саволларга жавоб битта: Ўзбекистонимизда давлатчилик принципларига тупирилди ва аҳволимиз ёмонлашишни давом эттираверади.

Бу каби хабарларга биронта расм ҳам қўйилмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча, чунки, давлатчилик ўлаётган экан, бизда хабарларга ҳақиқий расмлар қўйилмайди. Шу сабабли, “Ҳаракат” ўз борлигини кўрсатиш учун ҳеч қаерда йўқ расмни бу хабарга қўймоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону