30 April 2020
16:48 -
Шармандалик: Коронавирус Тожикистонда. Вазирлик зарарланиш ҳолатларини расман тасдиқлади
Тожикистонда расман 15 кишида коронавирус аниқлангани айтиляпти. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтган республика штабининг фавқулодда йиғилишида маълум қилинган.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус аниқланганини эълон қилди. Маълум қилинишича, айни дамда Тожикистонда 15та ҳолат қайд этилган.
Asia-Plus нашри хабар беришича, коронавирусга қарши кураш учун тузилган махсус штабнинг фавқулодда йиғилишида ҳам Тожикистонда коронавирус аниқлангани эълон қилинган. Йиғилишда мамлакат бош вазири Қаҳҳор Расулзода ҳам қатнашган. Коронавирусга чалинган 15 беморнинг 10 нафари Душанбеда, 5 нафари Сўғдда қайд этилган.
Ҳозирда Тожикистонда 2 минг киши назорат остига олинган.
Нега Тожикистонда коронавирус йўқ? Энг кенг тарқалган тахминлар
Тожикистонда коронавирус борлиги ҳақидаги ваҳима апрель ойи бошида пайдо бўлганди. Ўшанда 59 ёшли Ҳабибулло Шодиев пневмонияда вафот этганди. Бу одам Қирғизистондаги қариндошининг тўйида коронавирус юқтиргани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса бундай хабарларни рад этиб, бемор ўлимига пневмония сабаб бўлганини маълум қилди.
Қизиғи, бу ўлим ҳолатидан сўнг марҳум Шодиевнинг барча оила аъзолари ва уни даволаган шифокорлар карантинга олинди. 11 апрель куни оламдан ўтган Ҳабибулло Шодиевнинг акаси билан алоқада бўлган шифокорлардан бири ҳам оламдан кўз юмди ва мамлакатда миш-мишлар яна кўпайди. Расмий маълумотда эса шифокор юрак касалидан ўлгани айтилди.
Тожикистонда расман коронавирус йўқ. Аммо бу ерда ҳам пандемияни ҳис қилишмоқда
Кейинроқ Шодиевнинг дафн маросимида қатнашган 56 ёшли қариндоши Абдухалил Жўрабоев ҳам пневмониядан вафот этди. Шундан кейин ҳам Тожикистонда коронавирус борлиги эълон қилинмаган ва мамлакат доимий тарзда коронавируссиз мамлакатлар қаторида эътироф этиб келинаётганди.
Тожикистондаги вазият. Коронавирус йўқ, муаммолар кўп
Тожикистонда коронавирус аниқлангани эълон қилингач, кўчада тиббий ниқобда юриш мажбурий қилиб белгиланган. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения