Жорийдаги йилнинг 27 апрелида Россиядаги оммавий ахборот воситалари бу мамлакатнинг энг катта “Металлоинвест” компаниясининг Бош Директори Андрей Варичев оламдан ўтганини хабар қилгандилар.
Маълумки, Алишер Усмонов йиллардан бери Лондон ва Швейцарияда яшайди, ҳозир у Тошкент вилоятида вақтинча яшаётгани ҳақида гаплар ҳам тарқатилмоқда, ҳатто Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгаси, расман, Президенти Шавкат Мирзиё яқинда расмий минбардан шуни эълон қилган эди.
Мана, энди маълум бўлдики, Россия оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Андрей Варичев ўрнига вақтинча асли озобарйжонлик Назим Эфендиев (расмда) ўтқазилибди.
Яна савол туғилади, Лондонда яшаётганганлиги тахмин қилинаётган Алишер Усмонов янги Бош Директор тайинлаш маросимида иштирок этадими? Эслатиш керакки, аввалги хабаримизда айтилганидек, Андрей Варичев Алишер Усмоновнинг хотираси ва юрагида яшаши эслатилган ва у ўз хотираси ва юрагида яшаган инсонни дафн этиш маросимига борадими, ёки келадими, деб савол қўйилган эди.
Бу саволга жавоб йўқ. Кўрамиз, воқеалар қандай ривожланади, шу пайтгача Новотроицк шаҳридаги “Урал Пўлатлари” номли компанияга раҳбарлик қилиб келаётган, айни замонда, Оренбург Қонунчилик Мажлиси депутати ҳам бўлган, 56 ёшли Назим Эфендиев Алишер Усмоновнинг компаниясидаги бошқа ишга ўтадими?