Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 26 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 5 куни::
- 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди,
- 23 апрелда бор-йўғи 40 поғонача юксалиб, 23 минг 515 га чиқди,
- 24 апрелда 260 поғона юқорига сакраб, 23 минг 775 га чиқди,
- 27 апрелда 359 поғона юқорига сакраб, 24 минг 134 га чиқди,
- 28 апрелда 32 поғона пастга тушиб, 24 минг 102 бўлди.
Кеча 29 апрель куни Dow Jones индекси 532 поғона юксалиб, 24 минг 634 га чиқди.
Кўриб турибсизки, бу индекс охирги 6 кунда 5 кун 1 минг 732 поғона юксалди ва ўтган куни 32 поғона пастга тушди. Демак, иқтисодиётда ҳақиқий ўзгаришлар бошланса, 1-2 ой ичида зиг-заглар билан бўлса ҳам, аввалги юқори даражага чиқиб оламиз. Ёмон эмас.
Эслатиш керакки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, буёғи янада яхши бўлади деб кутиш керак. Ўша рекорд даражага чиқиш учун Dow Jones индекси яна тахминан 4,9 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.