29 April 2020
18:15 - Хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди – Uzbekistan Airways

Ўзбекистон 30 июнгача халқаро авиақатновларни амалга оширмайди. Kun.uz манбаси хабар беришича, коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида қабул қилинган қарор муддати узайтирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот котиби Ҳабибулло Набиевнинг Kun.uz сайтига маълум қилишича, Covid-19 касаллиги тарқалишининг олдини олиш доирасида хорижга авиақатновлар 2020 йилнинг 30 июнига қадар тикланмайди.

Парвозлар қачон тикланиши аниқ эмаслиги боис 30 июнга қадар авиачипталар сотиш ҳам тўхтатилади. Қатновларни тиклаш масаласи дунёдаги вазиятга кўра қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистон март ойининг иккинчи ярмидан қатор давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тўхтатган эди. 30 март кунидан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чоралари узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону