29 April 2020
13:12 - Бухоро тўла масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ҳамма ерда ниқобсиз, ҳатто имомлар олдида ҳам
Кеча, 28 апрелда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ғарбий ҳудудларда гўёки юз берган табиий офатларга чидай олмасдан, каратин режимини ҳам унутиб, Бухорога келганини масхарабозлик ташрифи деб кулган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, у Бухорода ҳамма ерда масхарабозлик билан шуғулланган экан.

Бу хабарга қўйилган расмда Шавкат Мирзиё Тошкентга қайтиш олдидан Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилгани ва ўша ерда расмларга ҳам тушганини кўрмоқдасиз. Биз ўша расмлардан биттасини Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан олдик.

Кўриб турибсизки, Тошкентга қайтишдан олдин Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилган Шавкат Мирзиё ҳамма ерда ниқобсиз юрибди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган карантин режимини, у ҳамма ерда ниқобда бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи қўйган талабларни бажармаётгани - масхарабозлик эмас, оддий шармандаликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону