Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарафидан тарқатилаётган хабарларда айтилишича, 2020 йил 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 1924 нафарни ташкил қилмоқда эмиш.
Шундай бўлиши мумкинми? Ҳа, бўлиши мумкин, аммо дунёда ҳеч бир давлатда (Хитой ва баъзи қўшниларидан ташқари) бу пандемияга қарши кураш сезиларли натижа бераётгани йўқ. Тўғри, ҳатто АҚШда бу касаллик баъзи ҳудудларда чекинаётгани ҳақида сигналлар бор. Масалан, Жоржия штатида коронавирусга чалингалар сони кўп бўлса ҳам (тахминан 10 минг киши), бу ерда карантин талаблари юмшатилишга бошланди. Шундай қилишга Президент Доналд Трампнинг ўзи чақирди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.
Аммо, Ўзбекистонда ҳеч қандай ижобий натижа кўринаётгани йўқ. Шундай бўлса ҳам, айнан бизда коронавирусга юқтирганлар сони кескин камайиб кетаётгани ҳақида бонг урилмоқда. Мана, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бугунги хабари ҳам шуни кўрсатмоқда, бизда 3 кун аввал бу рақам 1862 эди-ку!!
Бироқ, АҚШда аниқ фактлар кўрсатмоқдаки, айнан шу мамлакатда коронавирус чекинишга бошлади. Бунинг энг яхши кўрсатгичи – бу мамлакатда нафақат Нью-Йорк Фондлар биржаси, балки, бутун АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган - Dow Jones индекси юксалишга бошлаганидир.
Қани, Ўзбекистонда шу каби ўзгаришлар кўринмоқдами? Том тескариси бор. Қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳамма нарса яхшилигини урғулашмоқда, аҳвол эса, ёмонлашиб бормоқда.
Биз ҳам Ўзбекистон халқини мавжуд режимнинг ҳамма талабларини бажаришга чақирамиз, шундагина амалий натижаларни кўриш мумкин бўлади. Ҳозир Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг хабарларига ишониш – энг ёмон натижа бўлиб қолаверади. Бунга йўл қўймайлик!
Бунинг учун, Ўзбекистонда йиллардан бери “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг жарчиси – “Ҳаракат” Агентлиги - айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашдир. Акс ҳолда, бизда аҳолининг ўртача ойлиги 100 доллар атрофида бўлиб қолаверади, ЎЛИМГА ТОМОН кетаверамиз.