28 April 2020
01:26 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 27 апрел куни 359 поғона юқорига сакраб, 24 минг 134 бўлди

Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 24 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

24 апрел - Ислом дунёси учун Рамазон ойининг биринчи куни эди. Балки, шу сабабдандир, 24 апрелди Dow Jones индексида муҳимроқ ўзгаришлар бўлди:

- 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди,
- 23 апрелда бор-йўғи 40 поғонача юксалиб, 23 минг 515 га чиқди,
- 24 апрелда 260 поғона юқорига сакраб, 23 минг 775 га чиқди.

Кейин 2 кун Нью-Йорк Фондлар Биржаси ишламади. Шунинг учун, бугун кечаги ўзгариш ҳақида қисқагина хабар бермоқчимиз. Қаранг, қандай ўзгариш бўлди:

Кеча, 27 апрелда Dow Jones индекси 359 поғона юқорига сакраб, 24 минг 134 га чиқди.

Кўриб турибсизки, бу индекс 4 кунда тахминан 1 минг 100 поғона юксалди. Демак, иқтисодиётда ҳақиқий ўзгаришлар бошланса, 1-2 ой ичида зиг-заглар билан бўлса ҳам, аввалги юқори даражага чиқиб оламиз. Ёмон эмас. Демак, буёғи янада яхши бўлади деб кутиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону