28 April 2020
17:18 - Президент даражасида масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида юз берган табиий офат оқибатларини шахсан кўриш учун Бухорога кетибди
27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди, дейилади президент матбуот хизматининг баёнотида.

Бундан аввалроқ Бухородаги кучли шамол оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, камида 30 киши жароҳатлангани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

Хўш, Шавкат Мирзиё у ерда нималар қилади? Ҳеч нарса, қуруқ маслаҳатларни Тошкентдаги қароргоҳидан ҳам бераверса бўларди-ку?! Ёки, унинг умиди Бухорода дарҳол табиий офат натижалари битишига ишонишидан қайноқланмоқдами? Балки, у Бухорода ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамронинг қариндошлари билан кўришмоқчидир?

Дарвоқе, балки, унинг навбатдаги масхарабозлик руҳидаги Бухорога сафаридан мақсад - Ўзбекистонда ҳамма йўллар ҳатто президентга ҳам очилаётганини кўрсатишдир!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону