27 April 2020
21:57 - Россиядаги “Металлоинвест”нинг Бош Директори Андрей Варичев оламдан ўтди, бу компаниянинг эгаси Алишер Усмонов ҳамдардлик билдирди, у дафн маросимига борадими?

Бу мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари Россиядаги энг катта “Металлоинвест” компаниясининг Бош Директори, 1967 йилда туғилган Андрей Варичев (расмда) оламдан ўтганини билдирдилар.

“Металлоинвест”нинг расмий сайтида (metalloinvest.com) унинг ўзбек аслли эгаси Алишер Усмоновнинг бу ҳақдаги қуйидаги сўзлари келтирилди:

«Ушел блестящий руководитель, волевой профессионал и, главное, близкий мне человек. К несчастью, Андрей покинул нас в молодом возрасте и на пике своей карьеры. Он стоял у истоков Металлоинвеста и многие годы руководил им с присущей ему страстью. Все что он создал, будет служить людям и России. Он будет вечно жить в моей памяти и в моем сердце».

Маълумки, Алишер Усмонов йиллардан бери Лондон ва Швейцарияда яшайди, ҳозир у Тошкент вилоятида яшаётганини ҳатто Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгаси, расман, Президенти Шавкат Мирзиё яқинда расмий минбардан эълон қилганди. Бироқ, бунга ишонадиганлар топилмаса керак.

Аммо, савол туғилади, Андрей Варичев Алишер Усмоновнинг хотираси ва юрагида яшар экан, Алишер Усмонов ўз хотираси ва юрагида яшаган инсонни дафн этиш маросимига борадими, ёки келадими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону