Аввалги хабарларимиздан маълумки, сўнги кунларда юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 12 кунда шундай ўзгарган эди:
24 март - 2113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди,
25 март - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди,
26 март - 1352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди,
27 март - 915 поғона пастга тушиб, 21637 бўлди,
30 март - 690 поғона юқорига сакраб, 22327 бўлди,
31 март - 410 поғона пастга тушиб, 21917 бўлди,
1 апрел - 974 поғона пастга тушиб, 20944 бўлди,
2 апрел - 470 поғона юксалиб, 21413 бўлди,
3 апрел - 470 поғона пасайиб, 21053 бўлди,
6 апрел - 1627 поғона юқорига сакраб, 22680 бўлди,
7 апрел - 26 поғона пастга тушиб, 22654 бўлди,
8 апрел - 780 поғона юқорига сакраб, 23434 бўлди.
Эслатиш керакки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган, ўшандан кейин коронавирус сабабли Нью-Йорк Фондлар Биржаси чўкишга бошлаб, 23 март куни 18 минг 592 га тенг бўлганди.
COVID-19 деб номланган коронавирус инқирози 3 ой аввал Хитойда бошланиб, ҳозир Хитойда битаётгани айтилмоқда. Аммо, Марказий Осиё ва Турк Дунёсида бир неча кишилик йўқотишлар давом этмоқда. Осиё ва Ғарб дунёсида коронавирус туфайли оламдан ўтаётганларнинг сони ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича коронавирус туфайли йўқотишлар каттароқ бўлиши керак эди. Аммо, ўтган якшанба куни АҚШ Конгрессининг иккала палатаси мамлакатнинг коронавирусдан кўраётган зарарни қоплаш учун 2,2 триллион доллар пул ажратиш ҳақида қарор қабул қилди ва сўнги кунларда зиг-загли юқорига чиқишлар қилаётган Dow Jones индекси кеча 9 апрел куни 286 поғона юқорига сакраб, 23 минг 719 бўлди.
Қаранг, бу машҳур Dow Jones индекси охирги 13 кун ичида 8 кун юксалди, 5 кун пастга тушди. Ваҳолангки, 23 март куни 18 минг 592 га тенг эди. Демак, 13 иш кунида Dow Jones индекси 5 минг 127 поғона зиг-загли юксалди.
Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Аммо, тахмин қилиш мумкинки, ростдан ҳам бу ҳафта бурилиш нуқтаси бўладиганга ўхшайди, Dow Jones индекси зиг-загли бўлса ҳам юксалмоқда, коронавирус эффекти пасайишга бошлади десак ҳам бўлаверади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения