10 April 2020
02:06 - Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 600 га яқинлашмоқдамиш
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги кеча пешин соатларида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 582 нафарни ташкил қилганини очиқлаган эди. Аммо, шундай кейин бу хусусда ҳеч қандай маълумот берилмади.

Вирусология Илмий-текшириш Институти Клиникасида даволанаётган 99 нафар беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатилаётгани, уларнинг 7 нафари оғир аҳволда эканлиги, Эпидемиология, Микробиология ва Юқумли Касалликлар илмий-текшириш Институтида даволанаётган 88 нафар беморнинг 3 нафари ўрта оғир аҳволда, деб баҳоланаётгани айтилмоқда.

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиз каби, бу рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу рақамлар билан ишлашга маҳкуммиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону