Афғонистонда инглиз тилида ҳам чиқадиган Tolonews Интернет нашри хабар қилишича, бугун эрталаб Қобул шаҳрида эски лидерлардан бири Абдул Али Мазарийнинг ўлим куни нишонланаётган пайтда, 2 номаълум террорист маросим қатнашчиларига қуролли ҳужум қилиб, 29 кишини ўлдирдилар, 61 киши ярадор бўлди.
Хабарларда айтилишича, бу маросимда Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, феълан Бош Вазир Абдулло Абдуллоҳ ва бошқа расмийлар ҳам бўлган экан. Аммо, террористлар улар кетгандан кейин маросим қатнашчиларига ҳужум қилиб, шундай катта фожеага йўл очганлар.
Биз ҳар доим бу каби воқеалар ҳақида хабар берар экан, дейди мухбиримиз, “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда эди?” деган саволни ўртага қўямиз. Чунки, айнан Шавкат Мирзиё “Толибон” террористлари билан музокаралар ўтказиб, террорни тўхтатиш мумкнлигини 2 йилдан бери гапириб келмоқда.
Минг афсуски, Шавкат Мирзиё ислом терроризмининг моҳиятини билмайди ва тушунмайди. Ҳамма гап шундаки, ислом террористлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқиб, ҳамма кофирларни йўқ қилиш ва дунёда Халифалик ўрнатиш мақсадида уруш олиб бормоқдалар. Демак, Ислом дини расман дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди.
Ўз вақтида насронийлар ҳам шу каби хатолар қилиб, 100 минглаб насронийларни тириклайин ёқишган. Насронийлар дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилганларидан кейин у қонли воқеалар тўхтаган ва насронийлар бутун дунёни босиб олган эдилар.
Мусулмонлар шундай масалаларда насронийлардан ибрат олмасалар, доим қонли воқеалар ичида юраверамиз.