Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, 3 март куни 786 поғанага тушгани, 4 март куни яна 1 минг 173 поғанага юксалгани, 5 мартда 969 поғана пастга тушгани ва 26 минг 121 бўлгани ҳақида хабар бериб, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик.
Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, катта системаларда жараёнларнинг ўсиш ёки тушиши зиг-загли бўлиши исботланди. Яъни, Dow Jones индекси кеча, 6 март куни 257 поғана пастга тушди ва 25 минг 865 тенг бўлди.
Хуллас, шунақа гаплар ва натижалар. Қаранг, Dow Jones индекси сўнги 4 кунда қуйидагича динамика кўрсатди:
2 март: Dow Jones 1 минг 294 поғанага юксалди ва 26 минг 703 бўлди
3 март: Dow Jones 786 поғана пастга тушди ва 25 минг 917 бўлди
4 март: Dow Jones 1 минг 173 поғанага юксалди ва 27 минг 91 га чиқди
5 март: Dow Jones 969 поғана пастга тушди ва 26 минг 121 бўлди
6 март: Dow Jones индекси 257 поғана пастга тушиб, 25 минг 865 бўлди.
Ваҳолангки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган, кейин коронавирус хавфи остида кескин пастга тушиб кетганди. Ҳозир 2 мартдаги маррадан анчагина пастга тушдик. Хўш, келаётган душанба куни нима бўлади? Бу саволга жавоб бериш учун жараёнларнинг ривожланишини ҳозирча ҳар иш куни кузатиб бораверамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения