Бугун, 6 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимизда пахтага давлат бюртмасини бекор қилиш ва “Навоий Кон-Металлургия Комбинати” (НКНК) давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида қарорларини имзолагани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди.
Биринчи қарор ҳамма учун тушунарлидек кўринмоқда. Аммо, аслида нима бўлади? Нима, энди деҳқонлар ўзлари нима истасалар, шуни етиштираверадиларми? Бунақа эртак-ҳикояга Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам ишонмайди-ку!
Ўзбекистонда Совет замонида яратилган ва пахта асосида маҳсулотлар етиштирадиган корхоналар кўп, масалан, Тошкент Текстиль Комбинати. Хўш, бу комбинат ва у каби корхоналар эди чет элдан пахта сотиб олишга бошлайдиларми? Аслида, деҳқонларга ўзлари етиштирган маҳсулотни бозор нархида, дунёнинг ўзлари истаган жойларида, истаган корхоналарига сотиш ҳаққига эга бўлишлари керак.
Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик. Шавкат Мирзиё эндигина президент бўлган ойларида қишлоқма-қишлоқ юриб ҳаммага нима экишни масалаҳат берганди. Қани ўша маслаҳатларнинг натижаси? Натижа йўқ, бўлмайди, бўлолмайди!
Иккинчи қарор “Навоий Кон-Металлургия Комбинатига оид. Бу корхона давқлатники эди, энди ҳам давлатники бўлиб қолаверади. Аммо, унинг номи Табиий Уран ва Нодир Металларни Қазиб Олиш ва Қайта Ишлаш Корхонаси - “Навоийуран” Давлат Корхонаси бўлади. Қандайдир “Навоий КМК” Акциядорлик Жамияти (“НКМК” АЖ) ва унга ўхшаш корхоналар яратилади, уларнинг асосчиси қандайдир Агентлик ҳисобланади.
Бундан ташқари, бу корхоналарнинг ишчи ва хизматчиларига бериладиган маош тартибга солинади.
Яна кўриб турибмизки, Шавкат Мирзиё масхарабозлик руҳидаги қарор ва фармонлар имзолаш билан машғул. Тўғри, коронавирус туфайли энди Хитой ва Жанубий Кореядан яна инвесторлар келмаслиги аниқ бўлиб қолмоқда. Бунинг устига, Ўзбекистонннинг иқтисодиётига ҳеч кимнинг ишончи қолмади.
Шундай экан, “Бирлик Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётгандек, мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.
Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистон Олий Мажлиси, унинг палаталари ва турли маҳаллий кенгашлар, ҳукумат ҳамда оммавий ахборот воситалари мавжуд режимнинг қўғирчоқлари эмас, мустақил тизимлар бўлиши кераклиги ҳақидаги ғоя ётади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг марказида – Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, катта хусусий тадбикорликка йўл очиш, яъни Навоийдаги каби комбинатларни хусусийлаштириш ғоялари ҳам ётиши керак.
Энг муҳими, бундай ислоҳотлар ўтказиш учун собиқ Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш ва “Бирлик” каби ҳақиқий мустақил мухолифат партиялари билан ҳамкорлик қилиш ШАРТ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения