06 March 2020
02:39 - Кеча, 5 март куни Dow Jones индекси 969 поғана пастга тушиб, 26 минг 121 га тенг бўлди
Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, 3 март куни 786 поғанага тушгани, 4 март куни яна 1 минг 173 поғанага юксалгани ҳақида хабар бериб, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик.

Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, катта системаларда жараёнларнинг ўсиш ёки тушиши зиг-загли бўлиши исботланди. Яъни, Dow Jones индекси кеча, 5 март куни ҳам 969 поғана пастга тушди ва 26 минг 121 тенг бўлди.

Хуллас, шунақа гаплар ва натижалар. Қаранг, Dow Jones индекси сўнги 4 кунда қуйидагича динамика кўрсатди:

2 март: Dow Jones 1 минг 294 поғанага юксалди ва 26 минг 703 бўлди
3 март: Dow Jones 786 поғана пастга тушди ва 25 минг 917 бўлди
4 март: Dow Jones 1 минг 173 поғанага юксалди ва 27 минг 91 га чиқди
5 март: Dow Jones 969 поғана пастга тушди ва 26 минг 121 бўлди.

Ваҳолангки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган, кейин коронавирус хавфи остида кескин пастга тушиб кетганди. Ҳозир 2 мартдаги маррадан бироз баланддамиз. Хўш, эртага нима бўлади? Бу саволга жавоб бериш учун жараёнларнинг ривожланишини ҳозирча ҳар куни кузатиб бораверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону