05 March 2020
19:10 - Навбатдаги масхарабозлик: Владимир Путин ва Ражаб Эрдўған Москвада Суриядаги уруш масаласида келишишган эмиш
Россия ва Туркия раҳбарлари Владимир Путин ва Ражаб Эрдўған Москвада аввал бошга-бош, кейин делегациялар иштирокида 6 соатлик учрашув ўтказганлари жаҳон оммавий ахборот воситаларида айтилмоқда.

Учрашувдан кейин икки раҳбар қўшма матбуот конференцияси ўтказишибди (“Milliyet” газетасидан олинган расм) ва учрашув натижалари бўйича маълумотлар беришибди.

Сўнгра икки давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Мевлют Чавушўғли икки давлат ўртасида имзоланган битимнинг рус, турк ва инглиз тилларидаги матнларини ҳаммага тақдим этишибди.

Қисқа қилиб айтсак, Путин ҳамкасби Эрдўғанни орқага чекинишга мажбур қилибди, бугун ярим кечасидан бошлаб оташкес эълон қилинибди. М4 йўлининг икки тарафидан 6 километр кенгликда урушаётган тарафларни бир-биридан ажратиб турувчи хавфсизлик йўлаги яратилармиш. Ҳарбий муаммоларнинг ечими икки давлатнинг мудофаа вазирлари тарафидан 1 ҳафта ичида эълон қилинармиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону