05 March 2020
17:13 -
Freedom House ташкилоти “Дунёда Эркинлик – 2020” рўйхатини эълон қилди, Ўзбекистон эркинлиги бўлмаган 48 давлат ичида
АҚШдаги машҳур Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Дунёда Эркинлик - 2020” рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда жаҳон давлатлари 3 категорияга бўлинган.
1. Эркин Давлатлар категориясига 83 давлат киритилган. Унинг бошида Финляндия, Норвегия ва Швеция турибди, кейинги ўринларда АҚШ ва бошқа давлатлар бор.
2. Қисман Эркин Давлатлар категориясига 63 давлат киритилган, уларнинг ичида Грузия, Украина, Қирғизистон, Арманистон, Гондурас, Венгрию, Покистан каби давлатлар бор.
3. Эркин Бўлмаган Давлатлар категориясига 48 давлат киритилган. Уларнинг ичида Россия, Хитой, Беларусь, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Сурия, Туркманистон ва бошқа давлатлар бор.
Эслатиш керакки, ўтган йилги рўйхатда Ўзбекистон “Ёмонларнинг ёмони” деб аталган охирги 19 давлат билан бирга эди. Бу йил ҳам ўша қатордамиз, чунки, Ўзбекистонга “коррупцияга қарши курашиш” бўйича “0” балл берилган.
Бу ерга қўйилган харитада эркинлиги бор давлатлар яшил рангда, қисман эркин давлатлар сариқ рангда, эркинлиги бўлмаган давлатлар бинафша рангда.