05 March 2020
02:22 - Кеча, 4 март куни Dow Jones индекси 1 минг 173 поғанага юксалиб, 27 минг 91 га чиқди

Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, аммо кеча, 3 март куни 786 поғанага тушгани ҳақида хабар бераркан, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик.

Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, катта системаларда жараёнларнинг ўсиш ёки тушиши зиг-загли бўлиши исботланди. Яъни, Dow Jones индекси кеча, 4 март куни 1 минг 173 поғанага юксалди ва 27 минг 91 га чиқди.

Хуллас, шунақа гаплар ва натижалар. Қаранг, Dow Jones индекси сўнги 3 кунда қуйидагича динамика кўрсатди:

2 март: Dow Jones 1 минг 294 поғанага юксалди
3 март: Dow Jones 786 поғанага тушди
4 март: Dow Jones 1 минг 173 поғанага юксалди ва 27 минг 91 га чиқди.

Ваҳолангки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган эди. Демак, жараёнларнинг ривожланишини ҳозирча ҳар куни кузатиб бораверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону