04 March 2020
12:02 - Украинада Бош Вазир ўзгарди: Алексей Гончарук ўз ихтиёри билан истеъфога кетди, унинг ўрнига Денис Шмигал тайинланди
Бугун Украина парламенти – Олий Радада ҳукумат раҳбарини ўзгартириш жараёни бўлди. 2019 йил 29 августда Бош Вазир этиб тайинланган Алексей Гончарук ўз ихтиёри билан истеъфога кетди. Мажлисда қатнашаётган 411 депутатнинг 353 нафари истеъфони қўллаб қувватлади.

Кейин янги Бош Вазир тайинлаш маросими бўлди. Бу лавозимга 44 ёшли Денис Шмигалнинг номзодини жорийдаги Президент Владимир Зеленский кўрсатди, сайловда қатнашган 405 депутатдан 291 нафари уни Бош Вазир этиб тайинлаш учун овоз берди.

Шундай қилиб, Украинада энди янги Бош Вазир - Денис Шмигал (расмда). У Львов Университетини битиргандан бери шу пайтгача Львовда ишлаган - давлат ишларида ва хусусий фирмаларда. Германияда малака ошириб ҳам келган. Бор-йўғи 1 ойча аввал Президент Владимир Зеленский уни Бош Вазир ўринбосари этиб тайинлаган экан. // УНИАН Агентлиги

Бу ерга қўйилган расм ҳам УНИАН Агентлигининг сайтидан олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону