Туркиядаги онамухолифат ташкилоти – Жумҳурият Халқ Партиясининг “Жумҳурият” газетаси Анқарада исломчиларнинг Истанбулдан сайланган депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини ўзи ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова иши бўйича Анқара Бош Прокуратураси ҳеч қандай қарор чиқармасдан ишни бекитганини Yeniçağ (Янгизамон) газетасига асосланиб бугун хабар қилди.
Эслатиш керакки, Нодира Қодирова 2019 йил 23 сентябрда Анқарада исломчиларнинг Истанбулдан сайланган депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини ўзи Ширин Уналнинг тўппончаси билан ўлдирган эди. У бир йилчадан кўпроқ вақт ичида Ширин Уналнинг оғир касаллик билан ётган хотинига қараш билан машғул бўлган. Ширин Унал – ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси номзоди сифатида Истанбулдан сайланган депутати эди. Унинг уйида ўша пайтдаёқ мамлакат президенти Ражаб Эрдўған билан тушган расми борлиги айтилган, бу расм оммавий ахборот воситаларида тарқатилган эди.
Ҳозир Анқара бош прокуратураси бу иш бўйича ҳеч қандай қарор чиқармагани ҳам, Ширин Уналнинг бу иш бўйича ҳеч қандай фикри тилга олинмагани ҳам ўта шубҳали эканлиги кўриниб турибди, дейди мухбиримиз. Аммо, отопси натижаларига кўра, гўёки Нодира Қодирова жинсий зўрланмагани, ўзини ўзи ўлдириш қарори бир неча кун аввал қабул қилингани айтилиши ҳам ўта шубҳалидир.
Бу хабар ва унга илова қилинган расм “Жумҳурият” газетасининг сайтида бугун эълон қилинди.