28 March 2020
14:19 -
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 104 га чиқди, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони аниқ айтилмаяпти. Нима қилиш керак?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарқатган хабарлардан маълум бўлишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 16 га ортиб, 104 га тенг бўлибди.
Хабарларда айтилишича, янги касалларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинган, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинган, 3 нафари эса, беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган эмиш.
Шунингдек, охирги кун давомида яна 1 нафар бемор оламдан ўтгани айтилмоқда, аммо уларнинг сони қанча бўлгани ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.
Хуллас, аҳвол ёмонлашиб бормоқда, Ўзбекистон Марказий Осиёда бу масала бўйича ҳам лидерликни қўлига олди.
Нима қилиш керак? Бу саволни авваллари ҳам кўп марта қўйганмиз ва жавобини ҳам берганмиз. Бу аҳволдан тезроқ чиқишнинг ягона йўли – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётганидек, мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Бу ислоҳотлар доирасида:
- ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.
- ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.
- Шу ғоялар амалга ошириш учун собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни эски лавозимига қайтариш, ҳозирги турли даражадаги давлат ходимларидан тозаланиш керак.
- Мавжуд ҳокимият “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби демократик мухолифат ташкилотлар билан бирга ишлаши керак.
Шундай қилинса, мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади, аҳолининг100 доллардан бироз ортиқ бўлган ўртача ойлиги кескин ортишга бошлайди. Чет элда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз юртга қайтишни бошлайдилар. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.
Аммо, минг афсуски, буларни тушунмаётган Президент Шавкат Мирзиё халқни алдаш учун турли косметик ўзгаришлар қилиш билан машғул. Бу йўлдан бориб ҳеч нарсага эришолмаймиз.
Бу хабарга қўйилаётган расм Reuters агентлигининг сайтидан олинган.