28 March 2020
14:50 -
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология Назорати Давлат Инспекцияси бошлиғи, Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг баёноти ҳақида
Бу баёнот мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари орқали трақатилиб бўлинди. У ерда аввал умумий аҳвол тилга олинган ва сўнгра қуйидагича таклифлар киритилган:“Карантин тадбирлари давом этяпти. Тинимсиз Республика комиссиясининг қарорлари чиқариляпти. Қайта-қайта чеклов тадбирлари халққа етказиляпти. Шундай экан, уйда қолинг, зарурат бўлмаса кўчага чиқманг. 3 кишидан ортиқ одамнинг тўпланишига йўл қўйманг. Бунда бир оила аъзоларининг сон жиҳатидан кўп бўлиши истисно.
Уйимиз – бу бизнинг қўрғонимиз. Уйимиздагина хавфсиз бўлишимиз мумкин. Статистик рақамлардан кўриб турибмиз: касалланганлар сони ортиб бормоқда. Атрофимизда вирус тентираб юрибди. Чеклов тадбирларига, карантин қоидаларига, шифокорлар тавсияларига амал қилсакгина вазият чигаллашиб кетишининг олдини оламиз.”
Нурмат Отабековнинг баёнотини қўллаб-қувватлаймиз. Аммо, бу ишлар етарсиз. Бизнинг бундан аввалги хабаримизда айтилган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларсиз олға кетиш мумкин эмас. Мавжуд режим улар устида ҳам ишлаши керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения
