28 March 2020
03:39 -
АҚШ Конгрессининг иккала палатаси коронавирус туфайли чиққан муаммоларини ҳал қилиш учун $2,2 триллион пул ажратди, Доналд Трамп уни имзолаб, қонунга айлантирди
Шу йил 25 март куни АҚШ Конгрессининг юқори палатаси, яъни Сенат якдиллик билан коронавирус туфайли чиққан муаммоларини ҳал қилиш учун $2,2 триллион пул ажратди. Кеча 27 март куни Конгресснинг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи ҳам сал кам якдиллик билан шундай қарорни тасдиқлади. Бу воқеа кўрсатдики, АҚШ парламентининг иккала палатаси мамлакат бошига тушган коронавирус муаммосини жуда яхши тушунади.
АҚШ Президенти Доналд Трамп дарҳол бу қарорни имзолаб, уни қонунга айлантирди.
Ўз-ўзидан маълумки, бу катта пул, яъни 2,2 триллион доллар соғлиқни сақлаш системасидагилар учун жуда ҳам муҳимдир. Демак, АҚШ учун ҳозирги оғир аҳволдан чиқиш янада осонлашади.
Алоҳида урғулаш керакки, Оқ Уйда бу қонунни имзолаш маросимига Конгресснинг иккала палатасидаги демократларнинг лидерлари таклиф қилинмади, уни имзолаш пайтида, Оқ Уйнинг вакилларидан ташқари, Сенатнинг республикачи лидери ва Вакиллар Уйидаги республикачилар лидери ҳамда Вакиллар Уйидаги 3 нафар республикачи депутат иштирок этдилар.