23 March 2020
04:03 - Ўзбекистонда COVID-19 номли коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 45 нафарга етган эмиш
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна иккитага кўпайиб, 45 нафарга етгани ҳукумат расмийлари тарафидан бир неча соат аввал эълон қилинди.

Эслатиш керакки, бизда COVID-19 вирусидан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилган. Айнан ўша куни Париждан учиб келган аёлга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди. Кейинроқ Лондон, Истанбул ва Дубайдан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан алоқада бўлганларда ҳам вирус борлиги аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилибди.

Бу рақамлар ҳукумат расмийлари тарафидан эълон қилинмоқда. Аммо, бу рақамларга ишонч кун сайин камайиб бормоқда. Ҳозирча воқеаларни кузатиб боришдан бошқа иложимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону