23 March 2020
13:28 - Россияда сал кам 3 млн ватандошимиз мардикорлик қилади, улардан 253 нафари Новосибирскдан Тошкентга олиб келинибди, бунақада биронта самарали натижага эришиб бўладими?
Мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари Новосибирскдан Тошкентга 253 нафар ватандошимиз қайтариб олиб келинганини хабар қилдилар. Яхши иш. Аммо, унутмайликки, Россияда турли маълумотларга кўра, тахминан 3 миллион ватандошимиз мардикорлик қилмоқда.

Хўш, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда? У бу муаммони ҳал қилиш учун нима қилмоқда ва нималар қилмоқчи? Россияда 22 апрелга режалаштирилаётган конституцияга ўзгартиш киритиш юзасидан овоз бериш орқага қолдирилаётгани Россиянинг оммавий ахборот воситаларида айтилишга бошланди. Шавкат Мирзиё нима қилмоқчи?

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев эса, ҳаммани уйида жимгина ўтириш ва карантин тартибларини бузиш жиноят эканини эслатиш билан банд. Бундай кадда-Сенаторлар билан узоққа бориб бўладими?

Тўғри жавоблар қидириш учун “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий миллатпарвар демократлар билан мулоқот қилиш кераклигини улар қачон тушуниб етадилар?

Хуллас, саволлар кўп, жавоблар ҳалигача йўқ. Ҳақиқий миллатпарварлар билан мулоқот қилинмаса, ҳеч қандай саволга ҳақиқий жавоб ҳам бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону