21 March 2020
01:25 - 18 март куни Dow Jones индекси 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган эди, кеча 20 март куни 913 поғонага тушди. Ишлар чатоқ!
Ҳа, ҳақиқатда шундай бўлди, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 18 март куни 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган эди. Аммо, кеча 20 март куни 913 поғонага тушиб, 19 мингн 174 га тенг бўлди.

Қаранг, кечагина Доналд Трамп Оқ Уйда йиғилиш ўтказиб, АҚШда ҳамма нарса яхши бўлишини, коронавирус масаласида ҳам яхши бўлишини башорат қилган эди. Аммо, бундай бўлмади.

Демак, бу кунларда Нью-Йорк Фондлар Биржасининг, айни замонда, АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлиб қолаётган Dow Jones индекси ўз характерини ўзгартирмоқчи эмас.

Нима ҳам қилардик, Dow Jones индексини ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳафтада бир текшириб борамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону