Бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазири Фахретдин Хўжа билдиришича, кеча Туркияда коронавирусдан ўлганларнинг сони 9 га чиқди, бу касалликни юқтирганлар сони 670 бўлди. Мамлакат Президенти Ражаб Эрдўған ҳаммани уйдан чиқмасликка чақирмоқда.
Мухолифатчилар ҳам жим тургани йўқ. Уларга кўра, Ражаб Эрдўған ҳеч нарсани ўйламасдан, оғзига келганини гапирмоқда. Ҳамма уйда ўтирса, уларни ким боқади? Ҳамма нарсани ўйлаб қилиш керак.
Масалан, кечагина мавжуд ҳокимият 22 минг туркиялик Умрага кетишига йўл очиб берган эди, ҳозир уларни қандай қилиб Туркияга олиб келиш асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Охирги кунларда Туркиянинг эс-ҳуши Суриядаги Идлибда эди. Энди Идлиб масаласини ҳамма унутди. Бу ва бу каби муаммолар ечилмас экан, Туркияда тинчлик бўлмайди.
Ҳеч шубҳа йўқки, охир-оқибатда ғалаба отатуркчи-мухолифатчилар қўлида бўлади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения