20 March 2020
20:49 -
“Эзгулик” Жамияти фаоли Мусажон Бобожоновни 15 суткага қамаш ҳукми чиқаришди, кейин уни 5 суткага туширишди
Ҳамма нарса бугун Андижон вилояти Асака тумани маъмурий суди Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамияти Андижон вилояти бўлими раиси Мусажон Бобожоновни 15 суткага озодликдан маҳрум қилишидан бошланди.
Маъмурий иш материалига кўра, Асака тумани маъмурий суди ҳуқуқ фаолини фуқарога шаърий никоҳ ўқишда айблаган. Мусажон Бобожоновнинг Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи қўшниси Зафарбек Каримов рафиқаси билан шаърий никоҳ ўқиб қўйишни илтимос қилган экан.
Бунинг қопқон эканидан шубҳа қилмаган Мусажон диний маросим пайтида қўлга тушган. Жабрланувчи ёки даъвогар бўлмагани боис мазкур маъмурий иш Марҳамат тумани Маъмурий суди томонида муқаддам рад қилинган эди. Ўшанда ДХХнинг туман бўлими ходимлари никоҳланаётган аёлга тоза қоғозга қўл қўйдириб олган, қўшни Зафарбек Каримов эса кимдир жавобгар бўлса, ўзини жавобгар қилишларини сўраб, ариза берганди.
Бугунги суд мажлисини қузатган яна бир ҳуқуқ фаоли Дилмурод Муҳитдиновга кўра, Бобожонов анча пайтдан бери кузатувда бўлган. У вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан қасдлашиб қолган.
2018 йилнинг май ойида унга нисбатан Андижон вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг апеллация судлов ҳайъати томонилан бекор қилиниб, у барча эпизодлар бўйича оқланганини ҳам кўпчилик билади.
Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўз ишига дахлдор вакилларини жавобгарликка торттириш ва уларни маънавий зарар бўйича жавобгарликка тортиш масаласи билан шуғулланаётган Бобожоновнинг қамалишини ҳамкасблари профессионал касбий фаолияти билан боғлашмоқда.
Мусажон Бобожонов Мисрнинг "Ал-Аҳзар" Университети битирувчиси ва диний мавзуларда бир неча китоблари чоп қилинган тадқиқотчидир.
У 2005 йилдан бери “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамиятининг Андижон вилояти бўлимларини бошқариб келмоқда.
Мазкур хабар нашрга тайёрланаётган пайтди Дилмурод Муҳитдинов қўнғироқ қилиб, судья жазони 5 суткга туширганини айтиб қолди. Биз эса, дейди мухбиримиз, аввалига қарорни ўқиб, сўнги жазони камайтирган судьянинг масхарабозлигини “тушунгандек бўлдик”.