11 March 2020
07:26 -
АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 1 мингдан ортдими, ёки 1 мингга яқинлашиб қолдими?
Бу мамлакатнинг энг машҳур газеталаридан бири New York Times тарқатган маълумотларга кўра, COVID-19 деб номланган вирус юққанларнинг сони АҚШда 1004 кишига етибди. Бу касаллик туфайли оламдан ўтганларнинг сони камида 31 эканлиги ҳам айтилмоқда.
Айни замонда, АҚШнинг машҳур Жонс Хопкинс Университети бу касаллик юқтирганларнинг сони 971 га, оламдан ўтганларнинг сони 28 га чиққанини хабар қилди.
Нима бўлганда ҳам, АҚШда бундай рақамлар эълон қилинаётганининг ўзи аҳвол яхши эмаслигининг кўрсатгичидир. Айнан шу сабабли, Нью-Йорк шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Оддий одамлар бу фактга катта эътибор бермаяптилар, аммо эътибор берадиган вақт ҳам келиб қолади.