Сўнги ҳафта охирида соат ўзгариши туфайли, ҳозир Тошкент билан Нью-Йорк орасидаги фарқ 10 соатдан 9 соатга тушди. Шундай экан, ҳозир Нью-Йоркда 10 март соат 16:00 бўлса, Тошкентда 11 март соат 1:00 дир.
Хуллас, Нью-Йорк Фондлар Биржаси ҳозиргина бугунги иш кунини тамомлади. Охирги натижаларга кўра, Dow Jones индекси бугун 1 минг 167 поғона юксалиб, 25 минг 18 га чиқди.
Маҳаллий вақт билан кеча, яъни 10 март куни Dow Jones индекси 2 минг поғонага тушгани ва 23 минг 851 га тенг бўлганини хабар қилган эдик. Мана, бугун кечаги йўқотишларнинг ярми қопланибди ва Dow Jones индекси бугун 1 минг 167 поғона юксалиб, 25 минг 18 га чиқибди. Нима ҳам дердик, ёмон эмас.