Ашраф Ғанининг матбуот котиби Содиқ Содиқийга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, кеча қамоқхоналарда ётган 1 минг 500 “Толибон” вакили озод қилиниши ҳақида фармон имзоланибди. 4 кундан кейин ҳар куни 100 нафар толибон жангчиси озод қилинади ва 15 кунда ишнинг бу босқичдаги режалари битади. Озод қилинаётганлар қайтадан “Толибон” сафларига қайтиб бормаслик ҳақида ёзма равишда ваъда беришлари керак.
Ҳамма нарса яқинда Дубайда имзоланган АҚШ-Толибон шартномасидан кейин бошланди, чунки, айнан ўша шартномада қамоқхоналардан 5 минг толибончи озод қилиниши айтилган эди.
Қаранг, 5 минг толибончи қамоқда эмиш. Қамалмаганларнинг сони қанча ўзи? “Толибон” билан музокаралар воситасида Афғонистонда тинчликка эришиш мумкин деб биринчи бўлиб гапиришга бошлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда?