01 March 2020
02:32 - Исломчиларнинг террористик ташкилоти “Толибон” АҚШ билан муҳим шартнома имзоламоқчи эканлигини хабар қилган эдик, кеча айнан шундай бўлди. Шавкат Мирзиё қаерда?

Кеча, 2020 йил 29 феврал куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва “Толибон” раҳбарининг ўринбосари, “Толибон”нинг Қатардаги офиси каттакони, мулла Абдулла Бародар ўша шартномани имзоладилар.

Иккала тарафнинг ҳам ўз мақсади бор. АҚШнинг мақсади – шу каби йўллар билан “Толибон”ни террор йўлидан чиқариш, “Толибон”ники эса, АҚШни лақиллатиб, унинг қўшинларини Афғонистондан чиқиб кетишига эришиш. Халқимизнинг “Яхши ният – ярим мол” деб аталган мақоли бор. Демак, иккала тараф ҳам амалга ошмайдиган мақсадлари йўналишида курашаверадилар, уруш давом этаверади.

Унутмайликки, айнан Шимолий Корея билан бефойда музокаралар олиб борган АҚШ ҳеч қандай мақсадига эришолмади. Энди Афғонистонда ҳам айнан шундай бўлади, икки тараф, яъни, АҚШ ва “Толибон” бир-бирларини лақиллатиб юраверадилар. АҚШ бироз чекинса, Афғонистонда ҳамма нарсани қўлга “Толибон” ва бошқа исломчи террористлар оладилар. Аммо, “Толибон” чекинишини кутиш – бефойда ишдир.

Чунки, “Толибон” каби террористик ташкилотларнинг мақсади, ҳозир Ислом Дунёси тарафидан қабул қилинган “Қуръон”нинг хато тафсири асосида иш юритишдир. Демак, бу террористларнинг ягона мақсади – АҚШ каби прогрессив давлатларни йўлдан улоқтириш ва бутун дунёни исломлаштириш. Аммо, Ўзбекистонда каби ҳақиқий демократик ташкилотлар бор экан, террористлар ҳеч нарса қилолмайдилар.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, ҳозирча “Толибон” бирон масалада орқага чекиниш учун тайёрланаётганини кўрсатгани йўқ. Қолаверса, кўрсатадиган нарсанинг ўзи йўқ. Шундай экан, бу каби мавзулар бўйича ҳамма саволларни Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти Шавкат Мирзиёга бериш керак. Чунки, айнан у террористлар билан музокара олиб бориш кераклигини тахминан 2 йилдан бери айтиб келмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону