29 February 2020
19:07 - Борис Немцов хотирасига бағишланган Москвадаги юриш битди, унда 30 мингга яқин одам иштирок этди

Миршаблар тарафидан ўраб олинган Страстный Бульварга одамларни махсус аппаратлардан ўтказиб киритишди. 25 мингга яқин одам келгани айтилмоқда.

Тантанали юриш шу ердан соат Москва вақти билан 13:00 атрофида бошланди ва намойишчилар Сахаров Проспектига қадар юриб боришди. Кўпчиликнинг қўлида тўғридан-тўғри жорийдаги ҳокимиятга қарши плакатлар бор эди.














Аввал атганимиздек, асосий шиор “Заказчик убийства должен сидеть” бўлди. Бу тантанали юришда машҳур демократлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бор эди. Одамларнинг қўлларидаги баъзи плакатлар одамнинг юрагини титратарди. Масалан, Борис Немцовнинг «Это моя страна», Григорий Явлинскийнинг «Моя Россия сидит в тюрьме» сўзлари, «Менять власть, а не конституцию», «Свободу нашим детям», «Нет бесконечному Путину» каби шиорлар.

Бу маросим Сахаров Проспектида қисқа митинг билан тамомланди.

Бу намойишда Григорий Явлинский, Лев Пономарев, Алексей Навальный каби таниқли шахслар ҳам бор бўлганини эслатиш керак. Расмларда айнан улар ҳам кўрсатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону