01 March 2020
12:20 - АҚШнинг энг ғарбида, Канада билан чегарадош Вашингтон штатида АҚШ ватандоши коронавирусдан ўлди
Бундан аввалроқ Осиё аслли АҚШ фуқароси Хитойда шу касаллик туфайли оламдан ўтгани хабар қилинган эди. Кеча АҚШнинг энг ғарбидаги Канада билан чегарадош Вашингтон штатида АҚШ ватандоши коронавирусдан ўлгани хабар қилинди.

Вашингтон штатининг маркази ҳисобланадиган Сиэтл шаҳри яқинидаги Киркланд касалхонасида вафот этган АҚШ фуқаросининг исми ва жинси очиқланмади. Аммо, ҳамма хабарларда дунё бўйлаб сал кам 80 минг киши бу касаликка йўлиққани, Хитойнинг ўзида сал кам 2 минг 800 киши оламдан ўтгани айтилмоқда.

Ўзбекистонимизнинг қўшни мамалакатларида ҳам COVID-19 вирусини юқтирганлар борлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Аммо, аниқ маълумотлар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону