26 February 2020
05:02 - Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси кеча 879 поғанага тушди, ишлар АҚШда ҳам яхши эмас
Кечаги, яъни 25 февралдаги хабаримизда Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 24 февралда 1 минг 32 поғана пастга тушиб кетганини хабар қилган эдик. Минг афсуски, бу жараён эртаси куни ҳам давом этди ва кеча Dow Jones индекси яна 879 поғанага тушиб, 27 минг 81 бўлди.

Ҳамма бунинг сабабчиси сифатида Хитойда бошланиб, секин-аста дунёга ёйилаётган COVID-19 коронавирусини, тўғрироғи, бу вирус ўта тезлик билан Европага, яъни Ғарбга қараб келаётганини кўрмоқда.

Ғарбда аҳвол пессиместик деб баҳоланаётган бўлса ҳам, оптимистик кайфиятдагилар ҳам йўқ эмас. Улар аҳвол тезда яхшиланиб кетишига ишонишмоқда. Кўрамиз, бугун нималар бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону