25 February 2020
18:05 -
Мисрнинг собиқ диктатор-президенти Ҳусни Муборак ўлди, Анқара ва Бокуда коронавирус юққани тахмин қилинганлар касалхонага ётқизилди
Ҳа, дунё тўла хабарлар. Уларнинг ҳаммаси ўзбекларни қизиқтиради деб айтолмаймиз. Аммо, қизиқтирадиганлари ҳам бор.
Миср оммавий ахборот воситаларига таяниб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу давлатнинг сўнги диктатор-президенти Ҳусни Муборак 91 ёшида бугун оламдан ўтибди. Маълумки, у 1981 йилда исломчилар тарафидан отиб ўлдирилган ўша пайтдаги президент Анвар Садатнинг ўрнига президент бўлган ва ўшандан бери ёлғондакам сайловлар йўли билан ўша тахтда ўтирарди. Аммо, 2011 йилда “Араб баҳори” воқеалари пайтида истеъфога кетган, кейин суд қилинган, қамоқ жазоси ҳам олган, аммо 2017 йили касаллиги туфайли озод қилинган эди. Мана бугун бу дунёни ҳам тарк этибди.
Хитойда тарқалишга бошлаган COVID-19 коронавируси бир қатор давлатларга етиб борди ва тарқалиш давом этмоқда. Бугун Бокуда 2 нафар озорбайжонлик, Анқарада 1 нафар турк шу коронавирус юққани ҳақидаги тахминлар асосида касалхонага ётқизилди. Бу касаллик Турк Дунёсига ҳам етиб келганмикан? Касалхонага ётқизилган 2 озорбайжонлик ва 1 турк касаллик тарқалиб бораётган ва оламдан ўтганлар сони 20 га яқинлашиб қолган Эронга бориб келган эканлар.
Хуллас, бу касаллик Турк Дунёсига ҳам кириб келганга ўхшамоқда. Туркманистон Эрон билан чагараларини бутунлай ёпди, Туркия ҳам шу йўлдан кетмоқда. Кўрамиз, Озорбайжон нима қилади?
Ҳусни Муборакнинг расми рухсат талаб қилинмайдиган манбалардан олинди.