26 February 2020
08:17 - Ўзбекистон Ҳарбий Судида собиқ Бош Прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга ҳукм ўқилди
Кеча 25 февралда собиқ Бош Прокурор Отабек Муродов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, ДХХнинг раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамов 16-19 йилдан қамоққа ташландилар.

Табиий, Ҳарбий Суд ҳамма масалаларни ёпиқ мажлисларда кўриб чиқди, аммо ҳукмлар очиқ эълон қилинди. Турли хабарларда айтилишича, 2018 йилнинг январидан 2019 йилнинг ёз ойларигача Бош Прокурор лавозимида ишлаган Отабек Муродов ишдан олингандан кейин ҳибсга олинган эди, мана энди 5 йилга озодликдан маҳрум этилибди.

2015 йил апрелидан 2018 йил 31 январига қадар Ўзбекистон Бош Прокурори, 2018-2019 йилларда Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари бўлган Ихтиёр Абдуллаев эса 2019 йил январида ишидан улоқтирилиб, кейин тезда ҳибсга олинганди. 2019 йил сентябрида Ҳарбий Суд уни 18 йилга озодликдан маҳрум этганди. Унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамов 2018 йил декабрида ишдан олинган, 2019 йил 2 январида ҳибсга олинган, 2019 йил сентябрида унга нисбатан 16 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.

Мана энди бу ҳукмларнинг ҳаммаси расмийлаштирилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону