21 February 2020
17:28 - АҚШ исломчиларнинг террористик ташкилоти “Толибон” билан 29 февралда келишув имзолаши мумкин
Бу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири, расмий тилда Давлат Котиби Майк Помпеога асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, АҚШ билан “Толибон” террористик ташкилоти шу йил 29 февралда келишув имзолашлари мумкин. Маълумки, биз ҳам хабар қилганимиздек, шу йил 14 февралда АҚШ ва “Tолибон” бир ҳафталик тинчлик келишуви имзолаш масаласида бир фикрга келганлари эълон қилинган эди.

Ўшандаёқ хабарларда айтилганидек, шундай келишув имзоланса, Афғонистондаги конфликтни тўхтатиш, АҚШ қўшинларини у мамлакатдан олиб чиқиб кетишни тезлаштириш мумкин бўладиган муҳит яратилади.

Амма, дейди мухбиримиз, бундай эртаксимон хабарларга ҳеч ким, ҳатто “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини биринчи бўлиб гапиришга бошлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳам ишонмайди.

Демак, қисқа қилиб айтсак, ислом терроризми билан уруш ҳозирги дунёда тўхтамайди. Ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону