Тошкентлик мухбиримиз хабар қилишича, бугун Адлия Вазирлигида янги яратилган Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги фаолиятининг муҳим вазифа ва функцияларини тарғиб этишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилибди.
Нимамиш, бу йиғилишда янги вазир Раҳмат Маматов ва бошқа маъсул шахслар иштирок этишибди ва келажакнинг улкан вазифалари ҳақида лофлар отишибди. Кечагина тузилган вазирликнинг Матбуот Хизмати бир маҳаллар ҳаромий Ислом Карим айтгандек, ҳамма нарса “Во!” эканлигини урғуловчи хабар ҳам тарқатишга улгурибди.
Бу масхарабоз Матбуот Хизматнинг хабарида эълон қилинган расмлар Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг кўпчилигида тарқатилди. Мана, ўша расмлардан биттасини бу ерда ҳам кўриб турибсиз.